Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
date_range02.04.2023, 12:44
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Содиқов Содиқжон Бобоевич Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 1979 йилда туғилган С. Содиқов 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлагач, меҳнат фаолиятини 2006 йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида кардиолог-шифокор сифатида бошлаган. 2009 – 2010 йилларда “Саломатлик-2” ва “Аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш” қўшма лойиҳасининг вилоят бюроси директори сифатида ишлаган. Шунингдек, 2010 – 2021 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг умумий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб хизмат қилган.44 ёшли С. Содиқов ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш