Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига илгари иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги " Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Эгамов Бобурбек Давлатназарович номзодини тавсия этди. Музокарада сўзга чиққанлар номзодни якдиллик билан қўллаб- қувватладилар. Овоз бериш натижаларига кўра Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш