image

Урганчда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган шаҳслар қўлга олинди.

date_range18.03.2023, 16:37
▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1994-йилда туғилган шахс 2023-йил 12-март куни соат 21:00 ларда танишига жами вазни 1,57грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасини 800 минг сўмга сотган вақтида ички ишлар ўрганлари ҳодимлари томонидан жиноят устида ушланган.

▪️2023-йил 7-март куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳодимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Урганч шаҳрида яшовчи 1964-йилда туғилган шахс Урганч шаҳри ҳудудида танишига жами вазни 0,04 грамм бўлган геройин гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 1 миллион сўмга сотиб ўтказган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Юқоридаги иккита холат бўйича Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.