Янгибозорда бир кунда иккита оила яраштирилди
date_range13.03.2023, 10:04
Мажбурий ижро бюроси ходимлари алимент қарздорлигини ундириш билан бирга оилаларни яраштириш учун тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.Биргина Янгибозор туманида Бюро ходимлари саъй-ҳаракатлари билан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 31 та оила яраштирилди.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 12.06.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ж.Қ.дан ундирувчи Р.Э. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгибизор тумани бўлими иш юритувида мавжуд эди.
Қарздор билан ўтказилган профилактик суҳбатлар натижасида қарздор турмуш ўртоғи билан яраштирилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.
Шунингдек, Янгибозор туманининг “Ҳамдўстлик” маҳалласида яшовчи У.Т. ва М.Ю.ларнинг ўртадаги икки нафар фарзандининг кўнгли ярим эди.
Олиб борилган тушунтиришлар мобайнида оиланинг ярашувига эришилди.
©️Бюронинг Янгибозор тумани бўлими давлат ижрочиси Жамшид Аширов
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш