Янгиариқда ходимнинг салкам 300 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди
date_range13.03.2023, 09:18
Мажбурий ижро бюроси Янгиариқ тумани бўлими иш юрутувида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 24.02.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор "Y.I." масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Б.М. фойдасига ҳисобланган, лекин тўлаб берилмаган иш ҳақи, фойдаланилмаган меҳнат таътили, маънавий зарар, почта ҳаражати, давлат божи, ВКА ҳаражати учун, жами 299,9 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 299,9 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақи собиқ ходимга тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
©️Машарип Машарипов, Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими бошлиғи
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш