image

Самарқандлик вояга етмаган бола Хоразмда сейфни бузиб 56 млн сўм пулни ўғирлади.

date_range10.03.2023, 12:48
▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1965-йилда туғилган шахс шу йилнинг 5-март куни соат 12:00 ларда Урганч шаҳар Байналминал кўчасида жойлашган кийим-кечак дўконига у ерда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб фуқарога тегишли бўлган телефон аппаратини ўғирлаб кетган. 

▪️Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 2006-йилда туғилган вояга етмаган шахсга нисбатан ўғрилик жиноятини содир қилганлиги сабабли қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергови давомида ушбу вояга етмаган бола шу йилнинг 9-январ куни соат 04:30 ларда Ёшлик кўчасида жойлашган Урганч Авто Шохбекат МЧЖга қарашли автобус кутиш хонасига исиниш мақсадида қоравулдан рухсат сўраган холда кириб қоравулхонадан қоравул чиқиб кетганлигидан фойдаланиб кассахонасига деразасини бузиш йўли билан кириб шу ерда турган баҳоси 1млн 500минг сўм бўлган темир сейфни бузиб сейф ичидаги 56 млн сўм пулларни ва фуқарога тегишли бахоси 300 минг сўм бўлган сумкани ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

Ўғрилик жиноятини содир қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.