image

Хоразм вилоятида 2022 йилда нечта ўлим ҳолати қайд қилинди?

date_range18.02.2023, 15:33
Хоразм вилояти статистика бошқармаси берган дастлабки маълумотларга кўра Хоразм вилоятида 2022-йилнинг январ-декабр ойларида 9446 та ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 5218 нафарини эркаклар, 4228 нафарини аёллар ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида ўлимлар сони:
▪️Урганч шаҳри - 1165 та
▪️Урганч тумани - 927 та
▪️Ҳазорасп тумани - 921 та
▪️Шовот тумани - 895 та
▪️Боғот тумани - 864 та
▪️Қўшкўпир тумани - 811 та
▪️Хонқа тумани - 776 та
▪️Гурлан тумани - 664 та
▪️Хива тумани - 636 та
▪️Янгиариқ тумани - 613 та
▪️Хива шаҳри - 477 та
▪️Янгибозор тумани - 452 та
▪️Тупроққалъа тумани - 245 та

❗️Қайд қилинган ўлимларнинг 3951 таси қон айланиш тизими касалликларидан, 941 таси нафас олиш аъзолари касалликларидан, 892 таси ўсимталардан, 442 таси овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 93 таси юқумли ва паразитар касалликлардан, 2695 таси бошқа касалликлардан вафот этган.