image

Шовотлик фирибгар 3 нафар фуқароми ҳўкиз савдосида 47млн сўмга чув туширди.

date_range17.02.2023, 17:03
▪️Хонқа тумани Баркамоллик маҳалласида яшовчи 1983-йилда туғилган шахс 2021-йилнинг август ойида Оқкўл маҳалласида ташовчи фуқарога "Эпиcа"  русумли автомашинани 80 миллион сўмга сотиб унинг номига расмийлаштириб бермасдан автомашинани қайтариб олиб ҳозирги кунга қадар 80млн сўм пулларини қайтариб бермасдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

▪️Шовот тумани Қирғоқбўйи маҳалласида яшовчи 1991-йилда туғилган шахс 2022-йил июл ойида фуқарони 1 бош ҳўкизини 13млн 500минг сўмга, 2022-йил 5-август куни бошқа фуқарони 1 бош ҳўкизини 16млн сўмга, 2022-йилнинг 3-сентябр куни эса яна бир фуқаронинг 1 бош ҳўкизини 17млн 500минг сўмга сотиб олишга келишиб пулларини молнинг гўштини сотгандан кейин беришини айтиб алдаб фирибгарлик жиноятларини содир қилган.

Юқорида келтирилган барча фирибгарлик содир қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.