image

Хоразмда қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

date_range11.02.2023, 02:58
Ўғирлик жиноятини содир қилиб тергов органларидан яширинб юрган Шовот тумани Катқалъа маҳалласида рўйхатда турадиган 1993-йилда туғилган шахс Урганч тумани ҳудудида ушланиб терговда иштироки таъминланди.

Талончилик жиноятини содир қилиб тергов органларидан яшириниб юрган Тошкент вилояти Янгиёл маҳалласида рўйхатда турган 2005-йилда туғилган шахс Урганч шахар худудида ушланиб судда иштироки таъминланди.

Гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ бўлган жиноятни содир қилиб суд органларидан яшириниб юрган, қидирувда бўлган Урганч шаҳрида рўйхатда турувчи 1981-йилда туғилган шахс Урганч шаҳар худудида ушланиб тергов хибсхонасига топширилди.

Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлики қоидаларини бузиш жиноятини содир қилиб белгиланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги сабабли қидирувда бўлган Янгиариқ тумани, Гулобод қишлоғида рўйхатда турган 1995-йилда туғилган шахс Урганч шаҳар худудида ушланиб тергов хибсхонасига топширилди.