image

Қўшкўпирлик фуқаро Дамасга, Хивалик фуқаролар 11500$ га, Ҳазорасплик фуқаро 500 млн сўмга чув тушишди.

date_range11.02.2023, 02:56
▪️Қўшкўпир тумани, Ўртақишлоқ маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғулган шаҳс 2022 йилнинг июн ойида шу маҳаллада яшовчи танишини ишончига кириб бошқа бир танишининг номида бўлган Дамас русумли автомашинани кредит таъминоти сифатида гаровда турганлигини билган ҳолда унга 78 миллион сўмга сотиб, номига ўтказиб бермасдан ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

▪️Хива шаҳар, Сангар маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғулган шаҳс 2019 йилда танишининг ишончига кириб 8000$ эвазига 800кв.м майдонни сотишини айтиб ушбу пулларни олиб ер майдонини унинг номига ўтказиб бермаганлиги, шунингдек такроран Дашоб маҳалласида яшовчи бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб 400кв.м майдондаги ер участкасини сотишини айтиб 3500$ни фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.

▪️Урганч шаҳар Олмабоғ маҳалласида яшовчи 1987-йилда туғилган фуқаро 2022-йилнинг март ойидан ноябр ойигача бўлган вақт оралиғида Ҳазорасп туманида яшовчи фуқарога тумандаги Минготлиқлар маҳалласи ҳудудида жойлашган 3000кв.м ер майдонини электрон онлине ауционда унинг номидан қатнашиб ғолибликни қўлга киритб беришини айтиб алдаб, жами 500 миллион сўм пулларини алдаб фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Юқоридаги фирибгарлик жиноятини содир қилган барча шахсларга нисбатан жиноий тергов ишлари олиб борилмоқда.