image

Шовот туманида вояга етмаган 2005 йил бола 2002 йил йигитни пичоқлаб ўлдирди.

date_range11.02.2023, 02:22
Шовот тумани, Иштимоият маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғулган вояга етмаган ўсмир, шу йилнинг 4 феврал куни соат 19:00 ларда Шовот тумани, Огоҳий маҳалласида яшаган 2002 йилда туғулган фуқаро билан телефон орқали ўзаро жанжаллашиб улар кўришиб гаплашиб олиш мақсадида шу куни соат 21:50 ларда Моноқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган Шовот канали бўйида учрашиб жанжаллашган ва вояга етмаган шаҳс ёнида олиб борган ошхона пичоғи билан танишини кўкрак қафаси чап томони ва чап қўлтиқ соҳасига 2 марта пичоқ уриб тан жароҳати етказган, натижада ушбу фуқаро олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Қотиллик жиноятини содир қилган вояга етмаган ўсмир болага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.