image

Эътиборсиз қолаётган тарихга эътибор.

date_range09.02.2023, 20:25
Биласизми? биз бот-бот такрорлайдиган ўтмиш ҳақида сўзловчи тарихда ҳам баъзи чалкашликлар бор. Доҳийлар эса жим…
Муаллифлар томонидан олинган сурат

        Хоразм вилоятида жойлашган Хонқа туманининг келиб чиқиш тариҳи Сайид ота номи билан боғлиқ. Муҳаммад с.а.в авлодларидан ҳисобланмиш «саййидлар» сулоласидан бўлган Сайид Отанинг боболари «Хонқа» заминида ўтроқ турмушга асос солган ва ўзлари эса асосан, деҳқончилик билан шуғулланишган. Сайид Отанинг туғилган ва яшаган йиллари анчагина баҳсларга сабаб бўлади.

Муаллифлар томонидан олинган сурат
     Манбаларда: Сайид Ота 14 ёшларида Бухоройи шарифга бориб у ерда йигирма йил таҳсил олганликлари, шу замоннинг амири ҳисобланмиш Баёнқулихон ва Сайид Ота ўртасида келишмовчилик юзага келиши оқибатида шайх Бухородан, ўз ҳамроҳлари (Бадр Ота, Садр Ота,Узун Хасан Ота) билан пири комил талаб қилиб Тошкентга кетганликлари, Тошкентда Занги Отага мурид тушганликлари ҳақида ёзилган.


Муаллифлар томонидан олинган сурат

    Баъзи манбаларда Сайид Отани Аҳмад Яссавийнинг 2-халфаси бўлган дейилган. Уни Сўфийлик тариқатининг тарғиботчиси, авлиёлик даражасига етган улуғ зот сифатида қадрлашган…

Муаллифлар томонидан олинган сурат

     Амир Темур билан боғлиқ битикларда Сайид Ота Жаҳонгирнинг замондоши сифатида тасвирланади. Амир Тарағай билан мулоқотда бўлганлиги қайд этилган. Машойиҳларнинг таъкидлашича, Сайид ота, кароматга бой, хислатли инсон бўлган. Руҳий хасталиклар чалинган беморлар у кишидан шифо топган.

   Қабрлари Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида устозлари “Хаким ота” қабрлари ёнига дафн қилинган.  

    

   Қўп йиллардан буён Хоразм вилоятида жойлашган Дошқинжон бобо масжиди бош имом котиби бўлган Саъдулла Турдиев, Сайид ота мажмуаси ҳақида қуйидагича сўз юритадилар:

Муаллифлар томонидан олинган сурат

      "Биласизми,Сайид ота Хоразм диёрида ислом динини ёйишда кўп хизмат қилганлар. Мўғуллар босқини даврида бутун шаҳар ва қишлоқлар вайрон этилиб фақат биттагина Сайид Ота Хонақоҳи-(намоз ўқиладиган жой) сақланиб қолинган. Кейинчалик вақт ўтиши билан одамлар ушбу хонақоҳ атрофига кўчиб кела бошлайдилар. Хонақоҳ атамаси асрлар ўтиб «Хонқа» деб сайқал топади ва хозиргача бу ерда истикомат килувчи аҳолини «Хонкаликлар» дея аташади . 1766- йилга келиб ҳовли шаклида Сайид Ота мажмуаси барпо қилинади. Айтишларича, Сайид Муҳаммад Раҳимхон Соний Ферузнинг онаси ҳам Сайид ота авлодидан бўлган .

Олдинги ҳолати


Ҳозирги ҳолати
 Совет даврида бу ердан омборхона сифатида фойдаланишган. 1946-йилда мажмуа давлат рўйхатдан ўтказилиб, расмий фаолиятини бошлаган. 1991 ва 1998 йилларда қайта давлат рўйхатидан ўтиб фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда Хонқа туманида 192 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Сайид ота марказий масжид ҳисобланиб 1000 нафар аҳоли ибодатларини адо этишлари учун шароитлар яратилган. Жума кунлари ва ҳаййит байрамларида аҳолининг кўпчилиги ташриф буюрганлиги сабабли намозхонларга ноқулайлик туғдирмоқда. Қани мутасаддиларимиз эътибор қаратиб қўшимча қурилиш имконияти яратилиб уни кенгайтириш имкони бўлса, тумандошларимизга ҳам қулайлик яратилган бўлар эди." дея ўз сўзларини якунладилар.   
Муаллифлар томонидан олинган сурат
Ўйлаймизки, Сайид ота ва унинг авлодлари ҳақида аниқ тўла маълумотга эга бўлиш учун тарихчи, филолог олимлар, ўлкашунослар ва бошқа бир қатор масъул ходимлар томонидан ҳали кўп изланишлар олиб борилиши керак. Мажмуа ўз қадимийлигини сақлаб қолган ҳолда, унинг атрофига авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қўҳна анъанамиз акс этган миллий ҳунармандчилик, тўқимачилик, ёғоч ўймакорлик ишлари ташкил қилинса, ички ва ташқи туризм анчагина яхшиланар эди. Сайид ота мавзусига эса яна қайтамиз. Зеро, ўтганларни ёд этмоқлик, уларни эъзозлашдек эзгу фазилатлар ҳар бир мўмин мусулмонларнинг азалий бурчидир.   

Muallif: Хорун Ўринов, Аҳрор Пўлатов.