image

Урганчда Қорақалпоғистон ва Хоразмлик журналист ва блогерлар учун 4 кунлик тренинг бўлиб ўтди.

date_range04.02.2023, 13:10
1-4 феврал кунлари Урганч шаҳрида www.anhor.uz интернет нашри томонидан “Ҳаммага қизиқарли бўлиши учун муҳим мавзулар ҳақида қандай гапириш керак?” мавзусидаги тренинг бўлиб ўтди.
Тренингда Қорақалпоғистон Республикасидан ва Хоразм вилоятидан журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Машғулотларни малакали медиа тренерлар, PR бўйича мутахассислар, Хуқуқий саводхонлик бўйича экспертлар олиб боришди.
 Машғулотларнинг асосий мақсади, ёш ва тажриба жихатдан камчиликлари бор журналист ва блогерларнинг маҳоратини оширишдан иборат.