Хонқа, Шовот, Хива туман ва шаҳрида ўғрилик жиноятлари содир этилди.
date_range29.01.2023, 09:39

▪️Шовот туманида яшовчи 2004-йилда туғилган шахс шу йилнинг 18-январ куни танишининг уйига меҳмонга бориб тунаб қолиб, тунда танишининг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб унга тегишли бўлган телефон аппаратини ўгирлаб кетган.
▪️Хива шаҳрида яшовчи 1981-йилда туғилган шахс жорий йилнинг 20-январ куни соат 13:00 ларда Хива шаҳар деҳқонбозорига бориш мақсадида йўловчи сифатида "Дамас" русумли автомашинага миниб шу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган бошқа бир фуқарога тегишли бўлган нархи 2млн сўмлик телефон аппарати ҳамда унинг ғилофининг орқасида бўлган 100$ни ўгирлаб кетган.
▪️Хива тумани, Дашоб маҳалласида яшовчи 2003 ҳамда 1994-йилда туғилган шахслар ўзаро олдиндан тил бириктириб шу йилнинг 17-январ куни соат 21:00 ларда Хива тумани, Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаронинг қўйлари сақланадиган жойга ғайри қонуний равишда кириб 2 бош қўйларини ўғирлаб кетганлар.
Юқорида келтириб ўтилган жиноятларни содир қилган барча шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш