image

Янгибозор, Гурлан ва Янгиариқ туманларида ЙТХ сабабли фуқаролар вафот этди.

date_range22.01.2023, 00:23

▪️Янгибозор тумани, Халқабод қишлоғида яшовчи 2003-йилда туғилган шахс шу йилнинг 11-январ куни соат 19:14 ларда отасининг номида бўлган Киа Cарнивал русумли автомашинани ушбу маҳалланинг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган, натижада,1990-йилда туғилган пиёда олган тан жарохатлари сабабли туман касалхонасида вафот этди.

▪️Гурлан тумани, Чаккалар маҳалласида яшовчи 1989-йилда туғилган чахс 14-январ куни соат 14:25 ларда онасининг номида бўлган Дамас русумли автомашинани маст ҳолда Янгибозор тумани, Навбахор маҳалласи ҳудудидан ўтган ички йўлда бошқариб бораётиб йўл чеккасида кетаётган 1995-йилда туғилган пиёдани уриб юборган, натижада ушбу пиёда олган тан жарохатлари сабабли туман касалхонасида вафот этган.

▪️Янгиариқ туманида яшовчи 1995-йилда туғилган шахс 16-январ куни соат 22:15 ларда онасининг номида бўлган Лабо русумли автомашинани туманнинг Эгрисолма маҳалласидан ўтган ички йўлда бошқариб бораётиб ўзи билан бир йўналишда кетаётган 1989-йилда туғилган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда бош қисмидан жиддий жарохат олган, пиёданинг олган тиббий муолажаларига қарамасдан пиёда шу ерда вафот этган.

Юқоридаги барча холатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.