Хоразм вилоятида содир қилинган фирибгарликлар юзасидан маълумот берилди.
date_range22.01.2023, 00:09
▪️Урганч тумани, Чаккашоликор қишлоғида яшовчи 1981-йилда туғилган шахс 2021-йил 23-декабр куни танишига уй-жой сотишини айтиб алдаб, 48.000 АҚШ долларига келишиб олдиндан, 25.500$ пулларини олиб ҳозирги кунгача уй-жойни унинг номига ўтказиб бермасдан ёки пулларни қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятларини содир қилган.
▪️Урганч тумани, Чаккашоликор қишлоғида яшовчи 1983-йилда туғилган шахс 2022-йилнинг 4-апрел куни танишини 4 бош қорамолини 55 миллион сўмга келишиб, олиб кетиб пулларни ёки қорамолларни қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
▪️Боғот тумани, Найман қишлоғида яшовчи 1989-йилда туғилган шахс маҳалла ҳокими ёрдамчиси бўлиб ишлаб келиб 2022-йилнинг ноябр ойида шу маҳаллада яшовчи 5 нафар фуқаролар номига уларнинг хабарисиз банкдан 157 миллион сўм кредит маблағларини олиб ўзлаштирилганлиги аниқланган.
▪️Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи 1971-йилда туғилган шахс 2022-йил октябр ойи бошларида Боғот туманида яшовчи фуқаро билан унинг яшаш уйида учрашиб, ушбу фуқародан 13 тонна жами 37 миллион 900 минг сўмлик узум маҳсулотларини пулини 3 кун ичида беришини айтиб, ҳеч қандай пул бермасдан олиб кетиб ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
▪️Гурлан туманида яшовчи 1989-йилда туғилган шахс 2022-йил сентябр ойларида ушбу туманда яшовчи 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, сентябр ойига қадар арзон нархда шоли етказиб бераман деб алдаб 215 миллион сўм пулини олиб уларга келишилган шоли маҳсулотларини етказиб бермасдан пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Юқоридаги фирибгарлик жинояти содир қилган барча шахсларга нисбатан жиноят иши қўзгатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш