СУДЛАРДА ИНСОН ҚАДРИГА ЭЪТИБОР
date_range18.01.2023, 16:34
Хоразм вилоят суди томонидан одил судловни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари изчил олиб борилмоқда. Об-ҳаво бироз ноқулай, аномал совуқ бўлсада суд процессларини тўхтатиб бўлмайди, чунки бузилган ҳуқуқини тикланишини кутаётган фуқароларимиз жуда кўп.
Шу сабабли вилоят суди томонидан об-ҳаво инобатга олиниб, суд биносига келган барча фуқаролар учун ичкарида ўриндиқлар, иссиқ чой ва кофе ташкил қилинди.
Вилоятдаги барча туманлараро, туман ва шаҳар судлари биносида ташкил этилган бу каби иссиқ чой бурчаклари эса фуқароларга совуқ об-ҳавода бироз бўлсада илиқлик улашмоқда.
Бундай кичик эътибор ҳам аслида инсон қадрини улуғлашнинг бир намунаси. Зеро, Президентимиз томонидан таъкидланадиган асосий масала ҳамда давлатимиздаги ислоҳотларнинг бош ғояси инсон қадрини улуғлашдир.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш