image

Боғотлик фуқаро маҳалладошлари уйига ўғриликка тушди. Тошкентлик меҳмон бўлса Хоразмлик танишини уйини тунаб кетди.

date_range15.01.2023, 18:12
▪️Боғот тумани, Бўка маҳалласида яшовчи 1967-йилда туғилган шахс шу йилнинг 1-январ куни соат 01:30 ларда маҳалладошининг уйининг эшиги очиқ турганидан фойдаланиб уйга кириб ётоқхонасида турган нархи 1млн сўмлик Редми русумли телефон апаратини ўғирлаб кетган. Бундан ташқари ушбу шахс ўз жиноий ҳаракатларини давом қилдириб 4-январ кунига ўтар кечаси яна бир маҳалладошининг уйининг эшиги очиқ турганлигидан фойдаланиб уйига кириб жами 8 қоп жами 1.920.000 сўмлик шоли маҳсулотларини ўғирлаб кетган.

▪️Тошкент шаҳар, Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи 2003-йилда туғилган шахс жорий йилнинг 1-январ куни соат 15:00 ларда танишининг яшаш уйига мехмондорчиликка келиб уй эгаси дўконга чиқиб кетганлигидан фойдаланиб шу уйнинг ётоқхонасига кириб ётоқхонадаги бозорда сотилиш бахоси 8 миллион сўм бўлган 3 дона аёллар тилла узуги ва сумканинг ичидаги 650 минг сўм пулларини ўғирлаб кетган.

Ўғрилик жинояти содир қилган шахсларнинг ноқонуний хатти харакатларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.