image

Урганчда авиабилет ортидан фуқароларни чув туширган фирибгар қўлга олинди.

date_range30.12.2022, 23:08
▪️Урганч тумани, Қоравул қишлоғида яшовчи 1991-йилда туғилган шахсга нисбатан фирибгарлик жинояти содир қилганлиги учун қўзғатилган жиноят ишини тергови давомида ушбу шахс ўзи ишлаб келаётган МCҲЖ шаклидаги авиакассага келган фуқарога Урганч-Пулкова йўналишида ҳаракатланувчи самалёт рейсига авиачипта расмийлаштириб беришини айтиб 4 миллион 880 минг сўм пулларини яна бир фуқарога Туркия давлатига авиабилет расмийлаштириб беришини айтиб 800$ ҳамда учинчи фуқарога Россия федирациясига авиабилет расмийлаштириб бериши евазига 3 миллион 580 минг сўм пулларини олиб фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
▪️Урганч шаҳар, Бўстон маҳалласида яшовчи 1979-йилда туғилган шахсларга нисбатан айнан фирибгарлик билан қўзғатилган  жиноят ишининг тергови давомида ушбу шахслар жиноий ҳаракатларини давом қилдириб фуқароларни Корея Республикасига ишга юборишини айтиб ундан 8000$ ни олиб уни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1993-йилда туғилган шахсга нисбатан фирибгарлик билан қўзғатилган жиноят ишининг тергови давомида у 2022-йилнинг апрел, май ва июн ойларида 3 нафар фуқароларнинг яшаш уйларига бориб ўзини Хоразм сув таъминоти масуляти чекланган жамиятда ишлашини айтиб сув хисоблагичини алмаштириб беришини айтиб жами 1 миллион 200 минг сўм пулларини олиб ҳозирги кунга қадар пулларини қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятларини содир қилган.

Юқорида фирибгарлик жиноятини содир қилган шахсларга нисбатан қўшимча жиноятлар ҳисобга қўйилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.