image

Байрам муносабати билан Урганч шаҳридаги айрим кўчаларда 25 декабрдан 10 январгача транспортлар ҳаракати чекланади.

date_range26.12.2022, 17:26
Урганч шаҳар ҳокимининг тегишли фармойиши билан: Байрам тадбирлари ўтказиладиган майдон атрофида аҳоли хафсизлигини таминлаш мақсадида 2022 йил 25 декабр кунидан 2023 йил 10 январ кунига қадар Урганч шаҳридаги Ю.Бобожонов кўчаси - Ал-Хоразмий кўчалари кесишган чорраҳадан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий - Шерозий - Ғ.Ғулом кўчалари кесишган чорраҳагача ва И.Каримов - Ғ.Ғулом кўчалари кесишган чорраҳадан И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов - Шерозий кўчалари кесишган чорраҳагача, Шерозий - П.Маҳмуд кўчалари кесишган чорраҳадан П.Маҳмуд кўчаси бўйлаб П.Маҳмуд кўчасида жойлашган Миллий тикланиш демакратик партияси биноси олдигача бўлган худудларда автотранспорт харакатини вақтинча чеклаш чоралари кўрилади.