image

Хоразмда ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жарималар 10 млрд сўмдан ошди.

date_range26.12.2022, 17:24
Жорий йилнинг 11 ойи давомида Хоразм вилоятида жами 3 552 ҳолатда 10 822,6 млн сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича 10,8 млрд сўмлик маъмурий жарималар ҳисобланган бўлиб, шундан қарийб 4 млрд сўми ундириб олинган. 3,9 млрд сўм жарима ундириш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган. 

Энг кўп қонунбузарликлар Тупроққалъа туманида (401 та ҳолатда қарийб 1,6 млрд сўм жарима), Ҳазорасп туманида (394 та ҳолатда 980 млн сўм жарима), Урганч туманида (344 та ҳолатда 1,2 млрд сўм жарима) ва Хонқа туманида (332 та ҳолатда 1,1 млрд сўм жарима) қайд этилган.