Янги тайинланган Хоразм вилоят ҳокими бу сафар Урганч туманидаги фуқаро уйида тунаб қолди.
date_range26.12.2022, 17:23
Айни кунларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов чекка қишлоқларда юриб аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганмоқда, халқ билан мулоқот қилмоқда. Навбатдаги манзил Урганч туманидаги Араблар маҳалласи бўлди. Вилоят раҳбари маҳаллада оғир ижтимоий аҳволда яшаётган Сафаровлар хонадонида бўлиб, оила вакиллари билан самимий суҳбатлашди.
Мулоқот чоғида маҳалла муаммоларидан тортиб оилада мактаб ўқувчиларининг дарсларни ўзлаштиришигача бўлган барча масалаларни батафсил сўраб суриштирди. Вазиятни ўрганиб чиқиб, оила аъзоларини ўз ўзини банд қилиш орқали иш билан таъминлаш масаласи ҳал этилди.
Вилоят раҳбари хонадон эгаларини Янги йил билан табриклаб, байрам совғаларини топширди ва қиш мавсумида маҳаллада электр ва иссиқлик таъминотининг аҳволи, шунингдек бошқа муаммоларни яқиндан ўрганиш мақсадида ушбу хонадонда тунаб қолди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш