Хонқалик фуқаро йўлда ётган маст фуқарони уриб юборди, пиёда воқеа жойида вафот этган.
date_range25.12.2022, 00:37

▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1985-йилда туғилган шахс жорий йилнинг 16-ноябр куни соат 16:30 ларда онасининг номида бўлган Matiz русумли автомашинани Наврўз кўчаси бўйлаб 22-сон мактаб олдидан бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган 2011-йилда туғилган пиёда яни шу мактабнинг 5-синф ўқувчисини уриб юборган, натижада вояга етмаган пиёда тан жарохати олиб касалхонага ётқизилган.
▪️Тупроққала тумани, Пастон маҳалласида яшовчи 2005-йилда туғилган тумандаги касб ҳунар коллежининг 1 курс талабаси шу йилнинг 27-ноябр куни соат 18:00 ларда онасининг номида бўлган Damas русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз Охунбобоев маҳалласи ҳудудидан ўтган ички йўлда бошқариб бораётиб қаровсиз қолдирилганлиги сабабли йўл четида ўйнаб юрган 2016-йилда туғилган болакайни уриб юборган, натижада вояга етмаган болакай тан жарохати олиб туман касалхонасига ётқизилган.
▪️Хонқа тумани, Нуробод маҳалласида яшовчи 2002-йилда туғилган шахс шу йилнинг 18-декабр куни соат 01:50 ларда Nexia-3 русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз Урганч-Янгиариқ автомобил йўлининг Хива тумани, Арвик маҳалласи ҳудудидан ўтган 9 километрида бошқариб бораётб йўл четида маст ҳолда ётган шу маҳаллада яшаган 1977-йилда туғилган фуқарони уриб юборган, натижада ушбу фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Юқорида келтирилган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш