image

Қўшкўпир ва Боғот туманида фирибгарлар аниқланди.

date_range25.12.2022, 00:18
▪️Қўшкўпир тумани, Ҳайрабод маҳалласида яшовчи 1987-йилда туғилган аёлга нисбатан фирибгарлик жинояти содир қилганлиги сабабли қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергови давомида у ўз жиноий ҳаракатларини давом қилдириб, 2021-йилнинг октябр ойидан 2022-йилнинг феврал ойигача бўлган вақт мобайнида 2 нафар фуқаролар ишончига кириб алдаб уларнинг номига 2100$ миқдорида кредит олиб уни нақдлаштириб пулларни қайтариб беришга ваъда бериб пулларни ҳозирги кунга қадар қайтариб бермасдан фирбгарлик жиноятини содир қилган. 

▪️Боғот тумани, Ҳунарманд маҳалласида яшовчи 1992-йилда туғилган шахсга нисбатан фирбгарлик билан боғлиқ жиноят содир қилганлиги сабабли қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергови давомида ушбу шахс 2021-йил 21-ноябр куни фуқарони уйида унга тегишли бўган 700 килограмм асал маҳсулотини килограмини 40 минг сўмдан жами 28 миллион сўмга сотиб олишга келишиб ушбу асал маҳсулотини сотиб пулларини кейин беришини айтиб фирбгарлик жиноятини содир қилган.

Юқорида келтирилган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.