image

Хонқа, Урганч, Янгибозор туманларида фирибгарлар аниқланди.

date_range22.12.2022, 01:33

▪️Хонқа тумани, Зинаҳос маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғулган шаҳс уйи ёнида жойлашган қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 212 қисм контуридаги ўзининг эгалигида бўлган 1200 метр квадрат экин ер майдонини бошқа шаҳснинг номига расмийлаштириб бера олмаслигини била туриб фуқарога 55 миллион сўмга сотишини ва унинг номига расмийлаштириб беришини вада қилиб, алдаб уйи ёнида ундан 10 миллион сўм пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан ушланди.

▪️Урганч туманида яшовчи 1991 йилда туғулган шаҳс ўзи ташкил қилган МЧЖ шаклидаги авиакассада ишлаб келиб, шу йилнинг 24 октябр куни фуқарога жорий йилнинг 3 ноябр кунида Россия Федерациясига жўнатиш учун авиачипта расмийлаштириб бериши эвазига жами 2 миллион 800 минг сўм пулларни олиб уни фуқароларни рўйҳатдан ўтказиш электрон дастурига рўйҳатдан ўтказганини айтиб алдаб фирибгарлик жиноятини содир қилган.

▪️Янгибозор тумани, Ширинлар маҳалласида яшовчи 1978 йилда туғулган шаҳс, шу йилнинг 13 май куни фуқародан қайтариб бериш шарти билан 980$ ни олиб шу кунгача қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.