image

Қўшкўпирлик маст ҳайдовчи газда навбатда турган 5 та автомабил билан тўқнашди ва бир киши вафот этди.

date_range22.12.2022, 01:33
▪️Шовот тумани Арчазор маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғулган шаҳс шу йилнинг 10 ноябр куни соат 13:30 ларда отаси номида бўлган Nexia-1 русумли автомашинани Урганч-Шовот-Туркманистон йўли бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган 1968 йилда туғулган фуқарони уриб юборган, натижада ушбу пиёда тан жароҳати олиб туман касалҳонасига ётқизилган.

▪️Боғот тумани, Миришкор қишлоғида яшовчи 1968 йилда туғулган шаҳс шу йилнинг 22 ноябр куни соат 16:30 ларда Lacetti русумли автомашинани ушбу қишлоқ ҳудудидан ўтган ички йўлдан бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган 2000 йилда туғулган пиёда ва унинг 2022 йилда туғулган фарзандларини уриб юборган, натижада она ва бола иккаласи тан жароҳати олиб касалҳонага ётқизилган.

▪️Боғот тумани, Узумзор маҳалласида яшаган 2001 йилда туғулган шаҳс шу йилнинг 6 декабр куни соат 19:00 ларда Cobalt русумли автомашинани Урганч-Ҳазорасп автомабил йўлида бошқариб бораётиб шу йўналишда олдиндан ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғулган фуқаро бошқарувидаги Isuzu русумли автобуснинг орқасига урилиб бошқарувни йўқотиши натижасида қарама қарши томонда ҳаракатланиб келаётган 1978 йилда туғулган фуқаро бошқарувидаги ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган, натижада Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатларидан туман касалҳонасида вафот этган.

▪️Қўшкўпир тумани, Ҳайработ қишлоғида яшовчи 1984 йилда туғулган шаҳс маст ҳолда жорий йилнинг 13 декабр куни соат 10:00 ларда онаси номида бўлган Lecetti русумли автомашинани Урганч-Қўшкўпир-Ғазовот автомабил йўлининг 19 километрида бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб қарама қарши йўналишда Метан газ қуйиш учун автомашинасини йўл четида навбатда қўйиб ўзи эса йўл четида турган 1987 йилда туғулган фуқарони уриб юборган ва шу ерда навбатда турган 5 та автомашина билан тўқнашув содир қилган, натижада ушбу фуқаро олган тан жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.