image

Хоразм вилоятида содир бўлган ЙТХ лар юзасидан маълумот берилди.

date_range04.12.2022, 15:51
▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган шаҳс шу йилнинг 10 ноябр куни соат 08:30 ларда отасини номида бўлган Матиз русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Урганч шаҳар Паҳлавон Маҳмуд кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб пиёдалар ўтиш йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган 1996 йилда туғилган фуқорони яъни пиёдани уриб юборган, натижада пиёда тан жарохати олиб касалҳонага ётқизилган.

▪️Урганч туманида яшовчи 2003 йилда туғилган шаҳс жорий йилнинг 16 ноябр куни соат 18:30 ларда Нехиа-3 русумли автомашинани Урганч шаҳри Абулғози Баҳодирхон кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб бетон тўсиққа бориб урилган, натижада автомашина олди ўриндиғида бўлган 2003 йилда туғилган таниши тан жарохати олиб туман касалҳонасига ётқизилган.

▪️Гурлан тумани, Фидокор маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган шаҳс шу йилнинг 29 октябр куни соат 21:30 ларда ўзининг номида бўлган Cобалт русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Гурлан тумани, Мустақиллик кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёда тумандаги умум таълим мактабнинг 9 синф ўқувчисини уриб юборган, натижада ўқувчи қиз тан жарохати олиб туман касалҳонасига ётқизилган.

▪️Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс Нехиа-2 русумли автомашинани Урганч шаҳри, Гурлан кўчаси 1 километрида бошқариб бораётиб у билан бир хил йўналишда олдиндан велосипедда ҳаракатланиб йўлни қатнов қисмига бирданига бурилиб чиқиб Урганч тумани, Шоликор маҳалласида яшаган 1967 йилда туғилган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда олган тан жарохати туфайли воқеа жойида вафот қилди.

Юқоридаги барча холатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.