image

Шовотлик фуқаро Ҳюндаи автомашинасига, Урганчлик фуқаро 170.кв.м уйга чув тушди.

date_range26.11.2022, 13:34
▪️Жорий йилнинг август ойи охирларида Шовот туманида яшовчи 1963 йилда туғилган шахс, фуқарога Ҳюндаи русумли автомашинани сотиб олиб бериш учун ундан 10.000$ ни олиб хозирги кунга қадар автомошинани ўзининг номига расмийлаштириб бермасдан келаётлиги аниқланди.

▪️Урганч шаҳар, Наврўз шаҳарчасида яшовчи 1983 йилда туғилган шаҳсга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги сабабли қўзғатилган жиноят ишининг тергови давомида ушбу шаҳс 2021 йилнинг сентябр ойида Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро билан учрашиб, ўзи турар жой қуриш билан шуғуланишини унга Урганч туманидан 170 кв метр майдонда турар жой қуриб беришини айтиб, 2021 йилнинг декабр ойига қадар жаъми 100 млн сўм пулларни олиб ушбу турар жойни бошқа бир фуқарога сотиб юбориб фуқаронинг пулларини қайтариб бермасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.