image

Хонқада маст ҳолда автомабил бошқарган ҳайдовчи туфайли йўловчи вафот этди.

date_range26.11.2022, 13:33
▪️Шовот тумани, Олтин қалъа маҳалласида яшовчи 1976 йилда туғилган шаҳс жорий йилнинг 22-ноябр куни соат 13:30 ларда турмуш ўртоғининг номида бўлган Nexia-2 русумли автомошинани тегишли ҳужжатлари билан Гурлан-Шовот-Қўшкўпир автомобил йўлининг 77 километрида бошқариб бораётиб ўзи билан бир йўналишда велосипедда харакатланиб бораётган Арбоб маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб ЙТҲ содир қилган, велосипед хайдовчиси тан жарохатлари олиб туман касалҳонасига ётқизилган. 

▪️Хонқа тумани, Илғор маҳалласида ёшовчи 1993 йилда туғилган шахс жорий йилнинг 15 ноябр куни соат 18:00 ларда ўзининг номида бўлган Nexia-2 автомошинасини тегишли ҳужжатлари билан маст холда ушбу маҳалла ҳудудининг ички йўлидан бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига ағдарилган, натижада автомашинада бўлган йўловчи бош қисмидан жарохат олиб туман касалхонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Юқорида келтириб ўтилган барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.