image

Янгиариқлик аёл ўз қишлоқдошларини 111 млн сўмга, Қўшкўпирлик аёл Боғотлик фуқарони 209 млн сўмга ухлатди.

date_range19.11.2022, 13:02
Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи 1985 йилда туғулган аёл шу йилнинг 10 октябр куни ўзига ҳамқишлоқ бўлган 2 нафар аёлларга арзон нархда ўсимлик ёғи олиб беришни вада қилиб олдиндан 111 миллион сўм пулларни олиб уларга ёғ маҳсулотларини бермасдан олган пулларни ўзини эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Қўшкўпир тумани, Шихмашхад қишлоғида яшовчи 1984 йилда туғулган аёл, жорий йилнинг 5 ноябр куни Боғот туманида яшовчи фуқаронинг илтимосига кўра қора пакетга солинган мухрланган 209 миллион сўм пулларни фуқаронинг Тошкент шаҳрида яшовчи танишига самалётда олиб бориб беришга келишиб ушбу пулларни айтилган инсонга олиб бориб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.