image

Қўшкўпир ва Янгиариқ туманларида ЙТХ сабабли 3 нафар фуқаро вафот этди.

date_range11.11.2022, 20:35

▪️Шовот тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғулган шаҳс 6 октябр куни соат 17:00 ларда отасига тегишли бўлган Дамас русумли автомашинани Шовот-Қўшкўпир йўли бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни велосипедда кесиб ўтаётган туманнинг Арчазор маҳалласида яшовчи 8 ёшли болани уриб юборган, натижада ушбу бола тан жароҳати олиб касалҳонага ётқизилган.

▪️Қўшкўпир туманида яшовчи 2001 йилда туғулган шаҳс шу йилнинг 29 октябр куни соат 22:00 ларда бобосининг номида бўлган Дамас русумли автомашинани Қўшкўпир-Хива автомабил йўлида бошқариб бораётиб шу йўлнинг 46 километрида йўлни кесиб ўтаётган Хива шаҳри, Қиёт маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғулган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда олган тан жароҳатлари сабабли касалҳонада вафот этган.

▪️Янгиариқ тумани, Жалойил маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғулган шаҳс 3 ноябр куни соат 23:15 ларда Тиcо русумли автомашинани тегишли ҳужжатлар билан Мустақиллик кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб шу йўналишда олдиндан чорраҳада светафорнинг қизил чироқида тўхтаб турган 2003 йилда туғулган фуқаро бошқарувидаги Нехиа-3 русумли автомашина билан тўқнашган, натижада Тиcо автомашинасида бўлган 2002 йилда туғулган йўловчи олган тан жароҳатларидан туман касалҳонасида вафот этган.

▪️Қўшпўпир туманида яшовчи 1977 йилда туғулган шаҳс 6 ноябр куни соат 20:30 ларда ўзининг номида бўлган Лаcетти русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Қўшкўпир тумани Ўртаёп маҳалласида бошқариб бораётиб йўлни ўнг томонида кетаётган 1962 йилда туғулган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.