image

Қўшкўпирда Имом ҳатиб масжид қурилиши учун йиғилган 40 миллион сўм пулни ўзлаштириб юборди.

date_range11.11.2022, 20:24
Қўшкўпир тумани, Қатағон қишлоғида яшовчи 1981 йилда туғулган шаҳс, Ислом бобо жоме масжидида имом ҳатиб лавозимида ишлаб келиб, жорий йилнинг январ-июл ойларида масжидни янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида тегишли давлат ташкилотларидан руҳсатнома олинганлиги ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатиб хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда шу ерлик аҳоли ва бошқа фуқаролар томонидан қилинган эҳсонни янги масжид қурилишида ишлатишни вада қилиб, алдаб 20 нафардан ортиқ фуқаролардан 40 миллион сўмдан ортиқ пул маблағларни масжид ҳисобрақамига кирим қилмасдан тўпланган маблағларни янги масжид қурилишида ишлатмасдан ўзлаштириб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.