image

Урганчда машина савдоси ортидан бир фуқаро 5000$ га ухлади, Янгиариқда бўлса кадастр ҳодими фуқарони 22 миллион сўмга чув тушурди.

date_range11.11.2022, 17:12
▪️Урганч туманида яшовчи 1993 йилда туғулган шаҳс 2021 йил фуқарога ўзининг қайнакаси номида бўлган Нехиа-3 русумли автомашинани жами 72 миллион сўмга сотишга келишиб, келишилган пуллардан 5000$ пулни олиб автомашинани фуқаронинг номига расмийлаштирмасдан ёки олган пулларни қайтармасдан мазкур пулларни фирибгарлик орқали қўлга киритган.

▪️Янгиариқ туманида яшовчи туман кадастр бўлимида ишловчи 1979 йилда туғулган шаҳс ва таниши 1990 йилда туғулган шаҳс билан тил бириктириб 2021 йилнинг май ойида Янгиариқ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб уни алдаб ўзига тегишли корхона ҳудудидан 1 сотих ер майдонини 24 миллион сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 22 миллион сўм пулларни олиб шу кунга қадар пулларни бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилишган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.