image

Қайсидир ташкилотнинг қарзи сабаб нега минглаб фуқаролар азият чекиши керак?

date_range10.11.2022, 15:07
Давлат аҳамиятидаги 4Р157 "Урганч ш.-Янгиариқ ш." автомобиль йўлининг ПК120+00 даги кўприкни реконструкция қилиш ишларининг тўхтаб қолишига "AGRO EXPORT XOLDING" MCHJ ташкилоти томонидан кредитор қарздорлики сабаб қилиб кўрсатилган. Шу ўринда савол туғулади, қайсидир МЧЖ туфайли нима сабабдан минглаган фуқаролар йўл деб бўлмайдиган, ҳар куни автоҳалокатлар содир бўлаётган йўлдан юришга мажбурлар? Аслида ҳужжатларда кўприкнинг битказилиш муддати қачон эди? Қарздорлик бўлса нега МИБ бу ҳолатга аралашмади? Биз айтаётган йўл деб бўлмайдиган расво айланма йўлдаги кўприклар ҳам аста-секин қулашни бошламоқда, у кўприкларда ҳам катта ёриқлар пайдо бўлмоқда, нарги кўприк тузатилмасдан бу кўприклар ҳам бузилса каналнинг тақдири нима бўлади? Юқоридаги саволларни инобатга олган ҳолда юқори турувчи органлардан ва бошқа юқори турувчи ташкилотлардан ушбу Урганч-Янгиариқ йўналишидаги кўприкнинг фойдаланишга топширилиш муддати юзасидан ўрганиш олиб боришини ва айбдор ташкилотга нисбатан чора кўришини ва бу кўприкнинг имкон қадар тезроқ фойдаланишга топширилишида назорат ўрнатиб бериши сўралади.

Эслатиб ўтамиз: Ушбу мурожаат Xorazmliklar.uz ОАВ томонидан йўлланмоқда, мурожаатга 7 кун ичида расмий муносабат берилиши керак.