image

Урганчдаги ариқлар нима мақсадда жойлаштирилган?

date_range09.11.2022, 18:01
Хорижий давлатларда бетон ариқлардан асосан ёғингарчилик вақтида йўллардаги сувларни шу ариқларга ҳайдашдан фойдаланилади. Бизнинг Хоразмда эса бу ариқлар нима мақсадда фойдаланилётганини ҳеч ким билмаса керак, чунки бу ариқларга на йўллардан сув кетади, на экинлар учун сув оқади. Бизда ариқлардан ахлат ташлаш учун фойдаланилади ҳалос. Аслида бу ётқизилган ариқлар йўлнинг асфалт қисмидан пастда бўлиши ва бу ариққа йўллардаги сувлар кетиши учун режалаштирилган, бироқ қайсидир ўз мансабини сув истемол қилаётганлар сабабли бу ариқлар аҳлатдан бошқа нарсага арзимаяпди. Бугун биз Урганч шаҳрининг барча йўлларини кузатиб кўрдик, афсуски шаҳардаги ҳеч қайси ётқизилган ариқлар белгиланган талабларга жавоб бермаяпди. Бу ҳолатларни ёғингарчилик мавсумидан олдин ҳал қилиб олмасак ёғингарчилик бошланганидан кейин Тошкент шаҳрида йўллар сув билан тўлган вазият бизнинг Урганчда ҳам бўлиши аниқ. Ушбу мурожаатимизни тегишли ташкилот ва тегишли маъсул ҳодим инобатга олиб, шаҳарда ўрганиш ишларини олиб бориб бу муаммоларни ҳал қилишини талаб қиламиз. Чунки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ариқлар халқнинг пулига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз: Ушбу мурожаат Xorazmliklar.uz ОАВ томонидан йўлланмоқда, мурожаатга 7 кун ичида расмий муносабат берилиши керак.