image

Боғот, Гурлан туманларида ва Урганч шаҳрида фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушишди.

date_range04.11.2022, 19:16
▪️Боғот туманида яшовчи 1989 йилда туғулган шаҳс 2020 йил ноябр ойида ҳусусий корхона раҳбарига туманнинг Деҳқонбозор қишлоғида болалар боғчаси қурмоқчилигини, унинг ғишт заводига 300 миллион сўм пул ўтказиб беришини айтиб алдаб олдиндан 30 миллион сўм пулни олиб қайтариб бермасдан фирибгарлик содир қилган.

▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғулган шаҳс 2021 йил август ойида Гурлан тумани Наврўз маҳалласида яшовчи 2 нафар фуқароларни бугунги кунда ўқиб таҳсил олиб келаётган Қозоқистон Республикасидаги олий таълим муассасасидаги ўқишини Урганч давлат университетига кўчириб беришини вада қилиб эвазига ҳар биридан 3000$ дан жами 6000$ олиб фирибгарлик йўли билан пулларни қўлга киритган.

▪️Гурлан туманида яшовчи 1986 йилда туғулган шаҳс 2021 йилнинг июн ойида фуқарога Жиззах вилоятидан арзон нархда 100 тонна буғдой олиб беришини айтиб, алдаб ундан жами 202 миллион сўм миқдордаги пулни олиб шундан 80 миллион сўм пулни ўзининг банк пластик картасига ўтказиб олиб фирибгарлик жиноятини содир қилган.

▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғулган шаҳс 2021 йил феврал ойида танишига Хонқа туманида жойлашган 2 та нотурар бинони сотишини айтиб олдиндан 14.500$ кейинчалик 190 миллион сўм пулларни олиб ушбу ҳолатлар тўғрисида тилхат тақдим қилиб шу кунгача биноларни фуқаро номига ўтказиб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Юқорида келтирилган барча фирибгарлик ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.