Боғот туманида мактаб ўқувчисини Трактор босиб кетди, болакай вафот этган.
date_range04.11.2022, 16:17
?Ҳазорасп туманида яшовчи 1971 йилда туғулган шаҳс ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинани Муҳомон қишлоғи ҳудудидан ўтган автомабил йўлининг 16 километрида бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган шу маҳаллада яшовчи 2012 йилда туғулган қизчани уриб юборган, натижада ушбу қиз тан жароҳатлари олиб касалҳонага ётқизилган.?Шовот туманида яшовчи нафақахўр шаҳс Nexia русумли автомашинани Урганч-Шовот-Туркманистон йўлида бошқариб бораётиб йўлни велосипедда кесиб ўтаётган Туркманистон маҳалласида яшовчи 2010 йилда туғулган болани уриб юборган, натижада велосипедда бўлган бола тан жароҳати олиб касалҳонага ётқизилган.
?Боғот тумани, Тўпчи маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғулган шаҳс НТЗ-80 русумли Тракторни тегишли ҳужжатлар билан ушбу маҳалла ҳудудида 2 та тиркама билан бошқариб бораётганида, ўзи билан бир хил йўналишда велосипед бошқариб бораётган 6-синф ўқувчиси велосипеддан йиқилиб тушган пайтида 2-тиркама орқа ғилдираки билан босиб ўтган, натижада ушбу ўқувчи бола бош қисмидан жароҳат олиб туман касалҳонасида вафот этган.
?Қўшкўпир тумани, Хонобод маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғулган шаҳс Cobalt русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Қўшкўпир тумани, Дурдона маҳалласи ҳудудидан ўтган ички йўлда бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида турган 2016 йилда туғулган ўғил болани уриб юборган, натижада болакай олган тан жароҳатларидан туман касалҳонасида вафот этган.
❗️Юқорида келтирилган барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш