Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро бир аёлнинг расмларини тарқатиб юбормаслик учун 35 миллион сўм талаб қилди.
date_range23.10.2022, 18:59
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро О.О. ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган мобил қурилмасида сақланаётган бошқалар кўриши мумкин бўлмаган шахсий фотосуратлари ўзининг эҳтиётсизлиги сабабли номаълум шахслар томонидан қўлга киритилганлиги ҳамда улар ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазиги 35.000.000 сўм пул талаб қилаётганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи 1993 й.т., Қ.Б. эканлиги аниқланиб, у 35.000.000 сўм миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Қ.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш