image

Хивада асоссиз бўшатилган шифокор ишга тикланди

date_range21.10.2022, 17:50
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг даъвогар М.Б.ни жавобгар Хива туманидаги муассасага ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хива тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва дарҳол ижро ҳаракатларига киришилиб, муассаса мансабдор шахсларига Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даъвогар М.Б.ни дарҳол ишга тиклаш мажбурияти юклатилган. 
Шунингдек, муассаса мансабдор шахслари ижро ҳужжатининг талабини бажармаган тақдирда Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланганлиги бўйича огоҳлантирилган.
Шундан кейин, даъвогар муассасанинг ишга тиклаш тўғрисидаги буйруғи билан лавозимига ишга тикланган.
Шу тариқа, суд қарори ижроси бир иш куни ичида ижро этилиб, ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.