image

Хоразм вилоятида 9 ой давомида МИБ томонидан 1,3 триллион сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси таъминланди.

date_range21.10.2022, 17:49
Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) ҳамда туманлараро бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида қарийб, 1 трлн. 300 млрд. сўмлик 101 604 та ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 16 700 тага кўп ҳужжатлар ижроси тамомланди.
Ушбу даврда жами 600 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар амалда ундирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан амалда ундирув
25 млрд. сўмга ошди.
Шу жумладан, 207 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари, 15,5 млрд. сўмлик жиноий ва маъмурий жарималар, 15 млрд. сўмлик давлат божи ҳамда 2,7 млрд. сўм жиноят натижасида давлатга етказилган зарар давлат фойдасига амалда ундирилиши таъминланди.
Шу каби, ўтган январь-сентябрь ойлари давомида тижорат банклари фойдасига 135 млрд., коммунал ташкилотлар фойдасига 23 млрд. сўм маблағлар амалда ундирилиши таъминланди.
Булардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сонли Фармонига асосан 2020 йил
1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағларнинг 50 фоизи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган.
Шунга кўра, Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 19 млрд. 916 млн. сўм (ўтган йилга нисбатан 4,8 млрд. сўмга кўп) маблағлар дафтарларга ўтказиб берилди.