image

Урганч туманида ЙТҲ оқибатида етказилган 22 млн. моддий зарар ундириб берилди

date_range21.10.2022, 17:47
Маълум бўлишича, 24.06.2022 йилда ҳайдовчи Р.С. “Исузу” русумли автомашинасида Ғаллаорол туманида ҳаракатланиб кетаётган вақтда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди талабларига риоя қилмасдан, хайдовчи У.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилига урилган ва тўқнашув содир бўлган.
Шу сабабли, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан Р.С. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 
133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ҳамда ҳуқуқбузар Р.С.дан етказилган моддий зарар 22 042 000 сўм жабрланувчи У.Х. фойдасига ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва  ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгар шахсдан юқорида кўрсатилган жами 22 042 000 сўм зарар пуллари тўлиқ ундирилиб, даъвогар шахсга топширилиши таъминланди ҳамда жавобгарга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилиниб, ижро иши тамомланди.