image

Хоразмда ўтган ҳафта давомида 3 нафар мактаб ўқувчиси машинада уриб юборилди, бир чақалоқ эса вафот этди.

date_range15.10.2022, 02:11

▪️Боғот тумани, Нурафшон маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғулган шаҳс Нехиа-3 русумли автомашинани Урганч шаҳар Ал-Беруний маҳалласи бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган 2016 йилда туғулган пиёда яни умумталим мактабнинг 1-синфида ўқийдиган ўғил болани уриб юборган, натижада ўқувчи бола тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

▪️Қўшкўпир туманида яшовчи 2000 йилда туғулган шаҳс ўзининг бошқарувида бўлган Нехиа-2 русумли автомашинани Урганч шаҳри, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган 2006 йилда туғулган Урганч тумани, Оқ олтин маҳалласида яшовчи тумандаги 5 сон мактабнинг 10-синф ўқувчисини уриб юборган, натижада ушбу ўқувчи тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

▪️Шовот тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғулган шаҳс Дамас русумли автомашинани Шовот тумани, Арчазор маҳалласи ҳудудидан ўтган Шовот-Қўшкўпир автомабил йўлининг 74 километрида бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган 2014 йилда туғулган пиёдани яни тумандаги 29 сон мактабнинг 2-синф ўқувчисини уриб юборган, натижада ўқувчи бола тан жароҳати олиб туман касалҳонасига ётқизилган.

▪️Урганч тумани, Чандирқиёт маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғулган шаҳс ўзининг номида бўлган Лаcетти русумли автомашинани Хонқа тумани Истиқлол маҳалласи ҳудудидан ўтган Урганч-Хонқа автомабил йўлида бошқариб бораётиб қарама қарши томонда ҳаракатланиб келаётган Хонқа тумани, Дўстлик маҳалласида яшаган фуқаро бошқарувидаги ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши натижасида Лаcетти автомашинасида бўлган 2022 йилда туғулган фарзанди тан жароҳати олиб туман касалхонасида вафот этган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.