image

Ҳазорасплик аёл 5 нафар фуқарога бола пули тўғирлаб беришини айтиб 3 миллион сўмга ухлатди.

date_range08.10.2022, 15:29
Ҳазорасп тумани, Янгибозор қишлоғида яшовчи 1982 йилда туғулган шаҳсга яни аёлга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги учун қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш жараёнида у илгари ҳам фирибгарлик билан шуғуллангани маълум бўлди. Хусусан ушбу аёл шу йилнинг май ойидан август ойига қадар бўлган вақт оралиғида ўзини инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотининг ҳодимаси эканлигини айтиб Алоқали кўл маҳалласида яшовчи 5 нафар фуқароларни ишончига кириб уларга болалар нафақаси тайинлаб беришни вада қилиб алдаб ушбу фуқаролардан жами 3 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ҳолат бўйича ушбу аёлга нисбатан фирибгарлик бўйича яна 5 та қўшимча жиноят ҳисобга қўйилган.