ЙТХ сабабли ўтган ҳафта давомида Хоразмда Янгиариқлик ва Қўшкўпирлик фуқаролар вафот этди.
date_range08.10.2022, 01:24

▪️Шовот тумани, Чиғатой маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғулган шаҳс ўзига тегишли бўлган Нехиа-1 русумли автомашинани туманнинг Комилжон Отаниёзов номли кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборган, натижада ушбу бола тан жароҳати олиб туман касалҳонасига ётқизилган.
▪️Янгиариқ тумани Остона маҳалласида яшовчи 1964 йилда туғулган шаҳс ўзининг бошқарувида бўлган Исузу русумли автомашинани Нукус маҳалласида бошқариб бораётиб ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Бухоро вилояти Рамитон туманида яшовчи 1980 йилда туғулган фуқаро бошқарувида бўлган Камаз русумли автомашинага уланган тиркамасига урилиши натижасида Исузу автомашинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб туман касалҳонасида вафот этган.
▪️Қўшкўпир тумани, Қорамон маҳалласида яшовчи 1970 йилда туғулган шаҳс Нехиа-2 русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан туманнинг Довуд маҳалласи ҳудудидан ўтган автомабил йўлининг 9 километрида бошқариб бораётиб олдиндан ҳаракатланиб келаётган фуқаронинг бошқарувида бўлган Элеcторсcутерни уриб юборган, натижада Элеcторсcутер аравасида бўлган 1947 йилда туғулган йўловчи олган тан жароҳатидан касалҳонада вафот этган.
Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш