image

Ҳазорасплик аёл велосипедчини, Шовотлик эркак пиёдани уриб юборди.

date_range08.10.2022, 00:17

Ҳазорасп тумани, Бўстон маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғулган аёл Cобалт русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Урганч-Ҳазорасп автомабил йўлининг 63 километрида бошқариб бораётиб ўзи билан бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб келаётган 2004 йилда туғилган йигитни уриб юборган, натижада велосипед ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман касалхонасига ётқизилган.
Шовот тумани, Маънавият кўчасида яшовчи 1993 йилда туғулган шаҳс Дамас русумли автомашинани Комилжон Отаниёзов номидаги кўча бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни қатнов қисмидан кесиб ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборган, йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган ушбу бола касалхонага ётиқизилган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.