image

Хивада Дамас автомабилни, Урганчда 8000$ пулни, Ҳазораспда 500 минг сўм пулни фирибгарлик орқали қўлга киритган фуқаролар аниқланди.

date_range30.09.2022, 22:08
▪️Хива шаҳри, Эски Қиёт маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғулган шаҳс фуқародан Дамас русумли автомашинани пулларини кейинчалик беришга келишиб 88 миллион сўмга сотиб олиб ушбу автомашинани бошқа шаҳсга сотиб юбориб фуқарога автомашинани ёки келишилган пулларни бермасдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

▪️Урганч шаҳри, Бўстон маҳалласида яшовчи 1979 йилда туғулган шаҳс танишини алдаб ишончига кириб бошқа танишлари орқали Кореа давлатига ишлашга юборишини айтиб 2019 йилнинг август ва сентябр ойларида жами 8000$ пулларни қўлга киритиб шаҳсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

▪️Ҳазорасп тумани, Гулзор маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғулган аёл жорий йилнинг июн ойида ўзига таниш бўлган аёлга болалар нафақаси тайинлатиб беришида ёрдам беришини айтиб ва ҳужжатларни тўғирлаб беришини айтиб уни алдаб 500 минг сўм миқдорда пулларни фирибгарлик орқали қўлга киритган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.