ЙТҲ сабабли Хонқа ва Қўшкўпирда велосипедчи ва пиёда вафот этди.
date_range23.09.2022, 13:01

Қўшкўпир тумани, Ҳадра қишлоғида яшовчи 1987 йилда туғулган шаҳс ўзининг номида бўлган юк автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Ҳадра қишлоғи, Полвон маҳалласи ҳудудидан ўтган Қўшкўпир-Хива автомабил йўлининг 53 километрида бошқариб бораётиб йўлни маст ҳолатда кесиб ўтаётган 1960 йилда туғулган маҳалладошини уриб юборган, натижада пиёда олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Урганч тумани, Гўйбу қишлоғида яшовчи 1982 йилда туғулган шаҳс Матиз русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Аз-Замаҳшарий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб 9 сон мактаб олдидан кесиб ўтаётган 10 ёшли ўғил болани уриб юборган, натижада йўловчи бола тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш