image

Қўшкўпирда 200 млн сўм, Урганчда 3300$, Шовотда 800$ пулларни фирибгарлик орқали қўлга киритган фирибгарлар аниқланди.

date_range23.09.2022, 12:57
Қўшкўпир тумани, Хонабод маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғулган шаҳс 2021 йил август ойида аёл танишига уй сотиб олиб беришни вада қилиб алдаб ишончига кириб 200 миллион сўм пулларни олиб ҳозргача ушбу пулларни қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Урганч шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғулган шаҳс фуқаронинг ишончига кириб унга нотурар жойга эгалик ҳуқуқини белгилашга оид ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб шу йилнинг феврал ойида 3300$ пулни олиб шаҳсий эҳтиёжлари учун ишлатиб фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Шовот туманида яшовчи 1978 йилда туғулган Шовот тиббиёт бирлашмасида ишловчи аёл ўзи билан бирга ишловчи аёлнинг ишончига кириб уни ўриндошликка доимий иш вазифасига ўтказиб қўйишни айтиб алдаб фирибгарлик йўли билан Тиббиёт бирлашмасида ишловчи синглиси орқали 800$ пулни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан қўлга олинган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган.