Хоразмда гиёҳванд моддаларининг савдоси билан шуғулланган шаҳслар қўлга олинди.
date_range22.09.2022, 16:33
Жумладан, жорий йилнинг 30 август куни Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Урганч туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, М.М. Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида танишига полиэтилен бўлагига ўралган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 600 000 сўмга сотган пайтида жиноят устида қўлга олинди. Шундан кейин гумондорга тегишли автомашина салони кўздан кечирилганида эса яна 2 бўлак қилиб алоҳида қадоқланган шу турдаги гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Мазкур холатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Қорадори-2022” кенг қамроқли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи жорий йилнинг 30 сентябрь куни якунланади, аммо аср вабоси бўлган гиёҳвандликка қарши курашиш бир зум ҳам тўхтамайди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш