image

Ўтган хафта давомида Хоразмда пайнет, уй ва нон пишириш биноларига ўғри тушди.

date_range18.09.2022, 22:48
▪️Хонқа тумани, Дургадик маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғулган шаҳс жорий йилнинг 5 сентябр куни кечаси соат 04:00 ларда Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори олдида жойлашган Пайнет буткани ғайриқонуний равишда очиб унинг ичида турган баҳоси 3 миллион сўмлик Нотебоок ҳамда 2 миллион 900 минг сўм пулларни яширин равишда ўғирлган.

▪️Хива тумани Чинобод маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғулган шаҳс шу йилнинг 5 сентябр куни соат 21:00 ларда Сержуло кўчасида жойлашган уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб уйнинг орқа томондан дераза орқали ичкарига кириб уйнинг ётоқхонасидаги сандиқ ичида турган 4 миллион сўм пулларни ўғирлаб кетган.

▪️Боғот тумани Янгиқадам маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғулган шаҳс шу йилнинг 8 сентябр куни соат 02:00 ларда туманнинг Хуррият маҳалласида жойлашган нон пишириш биноси эшиги қулфларини темир бўлаки билан бузиб ичкарига ғайриқонуний равишда кириб бино ичкарисида турган аёлга тегишли бўлган сейф ва ва унинг ичидаги 10 миллион сўм пулларни ўғирлаган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан юқоридаги барча шаҳсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.